Ўзбекистонликлар соғлиқни сақлаш хизматлари учун 2 ойда 3,5 трлн сўмдан зиёд маблағ сарфлаган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 3,55 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,7 фоизга ўсган.

📊 Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматларнинг 17,2 фоизи тиббий амалиёт ва стоматология хизматларига, 30,7 фоизи шифохона муассасалари хизматларига ҳамда 52,1 фоизи соҳага доир бошқа хизматлар ҳиссасига тўғри келган.

🇺🇿 Ҳудудлар кесимида соғлиқни сақлаш хизматлари ҳажми қуйидагича:

Қорақалпоғистон Респ. – 60,8 млрд сўм 

Андижон вилояти – 155 млрд сўм

Бухоро вилояти – 142,3 млрд сўм

Жиззах вилояти – 80,8 млрд сўм

Қашқадарё вилояти – 131,8 млрд сўм

Навоий вилояти – 56,3 млрд сўм

Наманган вилояти – 162,5 млрд сўм

Самарқанд вилояти – 264,3 млрд сўм

Сурхондарё вилояти – 93,7 млрд сўм

Сирдарё вилояти – 65 млрд сўм

Тошкент вилояти – 330,6 млрд сўм

Фарғона вилояти – 241,9 млрд сўм

Хоразм вилояти – 121,3 млрд сўм

Тошкент шаҳри – 1 642,3 млрд сўм
10-04-2026, 11:39
Ko'rishlar: 39
Sahifani chop etish