Коррупцияга қарши кураш масалалари муҳокама қилинди

Коррупцияга қарши кураш масалалари муҳокама қилинди

Бугун вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан “Коррупцияга қарши кескин ва муросасиз курашиш, коррупцион омилларни олдини олиш” мавзусида кенгайтирилган  йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Кўпалбой Тангрибердиев ва  Коррупцияга қарши ички назорат бўлимининг Хоразм вилояти бўйича бош мутахассиси Фарҳод Атаджанов  сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ соҳада шаффофликни таъминлаш, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.
‼️Таъкидланганидек, соғлиқни сақлаш тизимида рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш орқали тиббий хизматлар сифатини ошириш, коррупциявий хавфларни барвақт аниқлаш ва уларни бартараф этиш устувор вазифалардан ҳисобланади. Шу мақсадда тиббиёт муассасалари раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди.
✅Шунингдек, “Электрон рецепт”, “Электрон поликлиника” ва “Электрон йўлланма” тизимлари бўйича амалга оширилаётган ишлар, тиббий кўрик натижалари муҳокама этилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
9-04-2026, 11:41
Sahifaga qaytish