Янгиариқда “Ҳамшира” кўрик-танлови туман босқичи ўтказилди

Янгиариқ туман тиббиёт бирлашмаси томонидан “Ҳамшира-2026” кўрик-танловининг туман босқичи юқори савияда ташкил этилдиТанлов жараёнида иштирокчиларнинг назарий билимлари, амалий кўникмалари ҳамда касбий маданияти ҳар томонлама баҳоланди. Ҳамширалар тиббий билимлар бўйича синовлардан ўтиш, беморлар билан мулоқот маданияти, тиббий муолажаларни тўғри ва хавфсиз бажариш каби йўналишларда ўз маҳоратини намоён этдилар. Уларнинг касбга садоқати, масъулияти ва беморларга бўлган инсонпарвар муносабати ҳам алоҳида эътибор марказида бўлди. Эркин мавзулардаги бадиий чиқишлар ҳамшираларнинг ҳар томонлама фаоллигини яна бир бор исботлади.
Танлов давомида соҳа мутахассислари томонидан иштирокчиларнинг фаолиятига холисона баҳо берилди, энг муносиб номзодлар аниқланди. Ғолиб ва фаол иштирокчилар туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси томонидан муносиб рағбатлантирилди. Уларга фахрий ёрлиқлар, эсдалик совғалари ҳамда қимматбаҳо мукофотлар топширилди.
