Раҳбар ва ёшлар учрашуви

Раҳбар ва ёшлар учрашуви

Бугун Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи К. Тангрибердиев Урганч давлат педагогика институти қошидаги академик лицей ўқувчилари билан учрашув ўтказди. “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” туркумидаги мазкур тадбир ёшларнинг билим ва дунёқарашини кенгайтириш, уларни соғлом турмуш тарзига йўналтириш ҳамда касб танлашда тўғри қарор қабул қилишларига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилди.
Учрашув давомида К. Тангрибердиев соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, тиббиёт соҳасидаги янгиликлар ҳамда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, у ёшларга ўз олдига аниқ мақсад қўйиш, замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаш, айниқса тиббиёт соҳасига қизиқувчи ўқувчилар учун кенг имкониятлар яратилаётганини таъкидлади.
🟢Тадбир интерактив мулоқот тарзида ўтди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, тиббиёт соҳасига кириш, шифокорлик касбининг масъулияти ва аҳамияти ҳақида бевосита раҳбардан жавоблар олдилар.
2-04-2026, 11:32
Sahifaga qaytish