

Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Ҳамширалар ассоциацияси вилоят бўлинмаси ҳамкорлигида 7 апрель — Халқаро саломатлик куни муносабати билан Урганч Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми спорт саройида “Ҳамшира — спорт элчиси” шиори остида анъанавий спартакиада ўтказилди🎤Спартакиаданинг очилиш тадбирида Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси бошлиғи Дониёр Бозорбоев, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош ҳамшираси Бикажон Матчанова, Урганч Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми директори Муборак Ахмедова сўзга чиқиб, тиббиёт тизимидаги ислоҳотлар, соғлом турмуш тарзининг аҳамияти ҳақида тўхталдилар.
🟢Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад-вилоят даволаш-профилактика муассасалари ўрта тиббиёт ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, жисмоний фаолликни ошириш, уларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш, спортга кенг жалб қилиш ҳамда оммавий тарзда спорт билан шуғулланилари учун шароитларни кенгайтиришдир. “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” давлат дастури доирасида ташкил этилган спартакиада беш тур бўйича ўтказилди: шашка, волейбол, стол тенниси, югуриш ва арқон тортиш. Олимпия тизими асосида ташкил этилган мусобақаларда 15 та жамоа ўзаро беллашди.
‼️Якуний натижаларга кўра умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Қўшкўпир туман тиббиёт бирлашмаси, 2-ўринни Гурлан туман тиббиёт бирлашмаси, 3-ўринни Урганч туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм вилояти минтақавий филиали эгаллади. Спартакиада ғолиблари ва фаол иштирокчилар, спорт мураббийлари Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Ҳамширалар ассоциациясининг вилоят бўлинмаси томонидан ташаккурномалар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.