Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.💫 Унда қайд этилганидек, эндиликда ҳар бир ихтисослашган тиббиёт марказлари спорт федерациялари билан ҳамкорлик қилади. Ҳар ойда терма жамоа аъзоларининг соғлиғини диагностика қилади, жароҳат олиш хавфини баҳолайди. Спортчининг жисмоний юкламасини илмий таҳлил қилиб, мураббийларга тиббий тавсиялар беради.
➡️ Янги ўқув йилидан Тошкент тиббиёт университетида спорт диетологи, физиология, психология бўйича, Фармацевтика институтида соғлом овқатланиш бўйича мутахассис тайёрлаш бошланади. Олимпия шаҳарчасидаги Спорт тиббиёти илмий маркази талабалар учун амалиёт базасига айланади...
👉 БАТАФСИЛ (https://t.me/Press_Secretary_Uz/7209)